Излаш
RUUZ

Коронавирус

18 ёшдан катта бўлган бир гуруҳ фуқароларга коронавирус инфекциясига қарши эмланиш мажбурий бўлди

Тегишли қарор Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида қабул қилинди.

1043views0replies
0

Инновацион ривожланиш вазирлиги

17 июль куни Республика махсус комиссиясининг юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 
Унга кўра:
— 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;
— 1 октябргача 2-доза вакциналари;
— 1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.
Улар қуйидагилар:
— аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари,  банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;
— барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;
— спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;
— маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;
— меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;
— йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;
— давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;
— ҳарбий хизматчилар;
— умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;
— барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;
— коммунал хизмат соҳаси ходимлари;
— алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;
— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари; 
— ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.
1043views0replies
0

Изоҳлар