Поиск
RUUZ

Общество

Андижонда депутатни дахлсизликдан маҳрум қилишни сўраган прокурор ишдан кетди

Бош прокуратура Андижон шаҳар прокурори Қурбонали Асқаров ўз хоҳишига кўра ишдан кетганини маълум қилди. У “депутатлар тинтув қилинган” йиғилишга тақдимнома киритганди.

2110views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокурорнинг 2021 йил 21 майдаги буйруғи билан Андижон шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Қурбонали Асқаров ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
“Қ. Асқаровнинг лавозимидан озод этилиши 2021 йил 17 май куни халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида рўй берган ҳолатлар билан боғлиқ эмас”, - дейилади Бош прокуратура хабарида.
Эслатиб ўтамиз, халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Шерзод Каримовни прокурор тақдимномасига кўра дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши кўриб чиқилиши керак бўлган йиғилишда депутатларнинг тинтув қилиниши кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.   
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев мутасаддилар “депутат дахлсизлигига амал қилинмаган”ини айтганди.  
Кейинроқ, депутат Жиноят кодексининг иккита моддаси билан айбланаётгани маълум қилинди.
2110views0replies
0

Комментарии