Излаш
RUUZ

Жамият

Андижонда депутатлар шаҳар ҳокимининг топшириғи билан текширилгани айтилди

Миллий гвардия кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат бўйича муносабат билдирди.

1080views0replies
0

17 май куни халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида бир гуруҳ депутатлар тинтувдан ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.  
Миллий гвардия ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди. 
Мазкур сессия кун тартибига Андижон шаҳар прокурори томонидан киритилган тақдимнома асосида тегишли тартибда шаҳар Кенгаши депутати Ш. Каримовни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи қўйилган.
Қайд этилишича, Андижон шаҳар ҳокимининг топшириғига асосан сессия иши бошлангунга қадар қўриқлаш ходими томонидан депутатларни металлодетектор ёрдамида кўрикдан ўтказилган ва телефон ҳамда камераларини қолдириб киришлари талаб этилган.
1080views0replies
0

Изоҳлар