1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Жамият
18 май, 10:01 849 0

Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашида қатнашган депутатлар тинтувдан ўтказилди

Ўша кунги сессияда вилоятдаги ер сотувчиларнинг ишига “бурун тиққан депутат” иши кўрилиб, уни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишган.
Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашида қатнашган депутатлар тинтувдан ўтказилди
Кеча, 17 май куни ижтимоий тармоқларда халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида бир гуруҳ депутатлар тинтувдан ўтказилгани акс этган сурат тарқалди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бу ҳолатга эътибор қаратиб, “бунда депутат дахлсизлигига амал қилинмаган”ини айтмоқда.

Депутатга кўра, ушбу сессияда Андижонда ер сотувчиларнинг кирдикорларини фош қилиб юрган депутатни прокурор тақдимномасига кўра дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишган.

“Катта эҳтимол билан депутатларни дахлсизлик ҳуқуқигаям тупуриб тинтув ўтказишга топшириқ берганлар ер сотиш ишларига дахлдор ва депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиб қамашга иштиёқманд "ўша" шахслар бўлиши керак”, – дейди Расул Кушербаев.

Шунингдек, у ноқонуний тинтув ўтказиш учун тақдимнома киритган қонун ҳимоячиси прокурорнинг ҳолатни қандай изоҳлашига қизиқишини билдириб, бу саволнинг очиқ қолаётганини таъкидлайди.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар