Поиск
RUUZ

Общество

Автобусда “пойга уюштирган” ҳайдовчиларга яна бир жазо берилди

Аввалроқ, улар билан автосарой ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганди.

902views0replies
0

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларида Isuzu ва Mercedes йўловчи автобуслари ҳайдовчилари катта трассада кимўзарга пойга қилгани, бунинг оқибатида иккала автобус тўқнашиб кетгани акс этган видео тарқалганди.
Бунинг ортидан мазкур ҳайдовчилар йўловчилар ва бошқа ҳаракат иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда ҳаракатланиб, қоидабузарликка йўл қўйиши оқибатида ЙТҲ содир бўлганлиги учун улар билан автосарой ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганди.  
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Маъмурий суди томонидан, 2020 йил 11 декабрда мазкур ҳолат кўриб чиқилди.  
Суд қарорига кўра, Маъмурий Жавобгарлик Кодексининг 128 ва 134-моддаларида назарда тутилган хуқуқбузарликларни содир этганликлари учун ҳар икки ҳайдовчига нисбатан транспорт воситасини бошқариш хуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этиш жазоси тайинланган.
902views0replies
0

Комментарии