Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда икки йўловчи ташувчи автобус пойга ўйнаб тўқнашди — видео

ИИВ ЙҲХББ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога изоҳ берди.

1850views0replies
0

Видеодан кадр

Интернет тармоқларида Isuzu ва Mercedes йўловчи автобуслари ҳайдовчилари катта трассада кимўзарга пойга қилгани, бунинг оқибатида иккала автобус тўқнашиб кетгани акс этган видео тарқалганди.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодиса бугун, 4 декабрь куни соат 07:50 ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида жойлашган “Ашхобод” сайлгоҳи қаршисида содир бўлган.  
Қайд этилишича, тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. 
Ҳайдовчиларга нисбатан, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирги вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
1850views0replies
0

Изоҳлар