Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда “пойга уюштирган” автобус ҳайдовчилари ишдан олинди

Бугун ичида йўловчилари бўлган икки автобус тўқнашиб кетгани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

2778views0replies
0

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ

Аввалроқ, ИИВ ЙҲХББ ижтимоий тармоқларда 72 ҳамда 148 сонли автобус йўналиши ҳайдовчиларининг кимўзарга ҳаракатланиши акс этган видео бўйича изоҳ берганди.  
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳам мазкур ҳолатни тезкорликда ўрганиб чиқди.  
Маълум қилинишича, “2-автобус саройи” МЧЖ ҳайдовчиси Ф. Мирсаидов 72-сонли йўналишда “Мерседес-Бенц Low Floor” русумли автобусни, “5-автобус саройи” МЧЖ ҳайдовчиси Д. Дўсматов 148-йўналишда “Исузу” русумли автобусни Маҳтумқули кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, йўловчилар ва бошқа ҳаракат иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда кимўзарга ҳаракат қилган ва “Ашхобод сайлгоҳи” бекатида тўқнашув содир этган. 
Мазкур ҳайдовчилар йўловчилар ва бошқа ҳаракат иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда ҳаракатланиб, қоидабузарликка йўл қўйиши оқибатида ЙТҲ содир бўлганлиги учун улар билан автосарой ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Ушбу ҳодиса юзасидан ҳар иккала автосарой ҲХБ бошлиқлари жойига чиқилди ва қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилди. 
Ушбу баённомага кўра “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси”нинг 134-моддасига асосан ҳайдовчиларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этиш жазоси қўлланилади.
2778views0replies
0

Изоҳлар