• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 28 февраля 17:52

Ким Чен Ин ядровий кучларни тўлиқ жанговар шайликда ушлаб туришга чақирди

КХДР етакчиси бу давлат суверенитети ва хавфсизлигини ишончли ядровий қалқон билан ҳимоя қилишни кафолатлашини айтди.

305
0
Ижтимоий тармоқ

КХДР етакчиси Ким Чен Ин стратегик қанотли ракеталарни синовдан ўтказиш чоғида мамлакат ядровий кучларининг жанговар тайёргарлигини такомиллаштириш зарурлигини айтди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, мудофаа мақсадларида ядро қуролидан фойдаланишга тайёр бўлиш керак. Шунингдек, у ядровий қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини янада изчил такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Ким Чен Иннинг қўшимча қилишича, бу давлат суверенитети ва хавфсизлигини ишончли ядровий қалқон билан ҳимоя қилишни кафолатлайди.

"Машғулотларнинг мақсади КХДР Қуролли кучларининг ҳар қандай маконда қарши зарба бериш қобилиятини намойиш этиш эди. Бу мамлакатда бу йилги тўртинчи ракета синови. Аввалги учиришлар 25 январь куни сув остидан учириладиган ракетани синовдан ўтказишда амалга оширилган эди," - дейилади хабарда.

305
0