Поиск
RUUZ

Криминал

Бухорода “пешеход”дан ўтаётган аёлни уриб юборган ҳайдовчи 2 млн сўм жаримага тортилди — видео

Ҳолат юзасидан суд иши ўтказилиб, тафсилотлар очиқланди.

227views0replies
0

 Жорий йилнинг 29 август куни соат 18:30 атрофида ҳайдовчи Н.З. ўзининг бошқарувида бўлган Matiz автомашинасини бошқариб бораётган вақт пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган З.Х.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.
Оқибатда йўловчи З.Х. олган тан жароҳатлари сабаб РШТЁИМ Бухоро филиалига ётқизилган.
 Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Бухоро шаҳар судида кўриб чиқилди.
Суд мажлисида ҳайдовчи жабрланувчи З.Х.нинг йўқолган бир дона тилла зирак тақинчоғи эвазига янги олиб берганлиги, ўзи оилада ягона боқувчи эканлиги, вояга етмаган фарзандлари борлиги, икки нафар фарзанди ногиронлигини ва уларнинг кўзи кўрмаслигини инобатга олиб, қонуний енгиллик беришини сўраб, кўрсатма берган.
Бироқ жабрланувчи тегишли диагностика ускуналаридан ўтиш учун харажатларни ўзи қилганлиги, шифокорлар унга 3 йил давомида даволаниб туришлигини айтганлиги, ҳайдовчи унинг ҳолидан хабар олмаганлигини айтиб, суддан уни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўраган.
Суд ҳукмига кўра, Н.З. МЖтКнинг 133-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва унга нисбатан БҲМнинг 6 баравари, яъни 2.040.000 сўм жарима жазоси тайинланган.
227views0replies
0

Комментарии