Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда хориждан олиб келинган ҳужжатсиз Levomer дори воситаси савдоси тўхтатилди

Ҳибсга олинганлар сифатини тасдиқловчи ҳужжатсиз 10 минг қути дори-дармонларни 13 минг долларга сотишни режалаштирган.

57views0replies
0

Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди. 
Тадбирда фуқаро Н.К. ва бошқалар тегишли сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 199 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 10 минг қути Levomer 500ig номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 13 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
57views0replies
0

Комментарии