Поиск
RUUZ

Криминал

"Чорвоқ"да сув скутерида 2 кишининг ўлимига сабабчи бўлган йигитга суд ҳукми ўқилди

19 ёшли судланувчи йигит гидроскутерни бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида “Катамаран”га бориб тўқнашган.

524views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, "Чорвоқ сув омбори" да 19 ёшли йигит сув-транспорт ҳодисасини содир этганлиги ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Маълум қилинишича,“Ямаҳа” русумли гидроскутерни 2005 йилда туғилган Қ.Ф. бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиши натижасида, сув ҳавзасида сузиб юрган 1980 йилда туғилган Ш.Р.га тегишли бўлган “Катамаран”га бориб тўқнашган.
Оқибатда “Катамарон” сув-транспорт воситаси йўловчилари 1996 йилда туғилган С.А. ва 1998 йилда туғилган Ж.А.лар воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, У.З. дарё-транспорт ҳодисаси натижасида соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан Қ.Ф.га нисбатан ЖКнинг 260-моддаси (темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган эди.
Суд иши ЖИБ Бўстонлиқ тумани судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи К.Ф.ЖКнинг 260-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 3 йил муддатга озодликда маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
524views0replies
0

Комментарии