Поиск
RUUZ

Технологии

Ўзбекистон Коинотдан фойдаланиш ва уни тадқиқ этиш тўғрисидаги шартномага қўшилди

Аэрокосмик мониторинг ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ноқонуний чиқинди зоналарини ташкил этиш ҳолатларини аниқлаш учун амалга оширилади.

40views0replies
0

uzspace.uz

Шавкат Мирзиёев 2024-2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларига аэрокосмик технологияларни жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва уларда бино ва иншоотлар қуриш ҳолатларини аниқлаш, ўрмон билан қопланган майдонлар чегараларини аниқлаш, геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатларини ва уларни сақлаш жойларининг белгиланган ҳудудидан ташқарида мавжуд чиқиндиларни, шунингдек, янги ноқонуний чиқинди зоналарини аниқлаш давлат космик мониторингининг устувор йўналишлари қаторига киради.
Шунингдек, 2025 йил 1 мартдан бошлаб ер қаъридан фойдаланишнинг масофавий мониторинги ва риск-таҳлили "Геомониторинг" ахборот тизими ва SGM платформаси орқали амалга оширилиши белгиланди.
Бунга қадар Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни Ўзбекистоннинг Коинот, шу жумладан Ой ва бошқа осмон жисмларини тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлар фаолияти тамойиллари тўғрисидаги шартномага қўшилиши тўғрисидаги қонунни имзолаган эди.
Шартнома 1967 йил 27 январда АҚШ, Буюк Британия ва Совет Иттифоқи томонидан имзоланган бўлиб, 1967 йил 10 октябрда кучга кирган. Айни пайтда унга 115 давлат қўшилган бўлиб, Ўзбекистон ушбу шартномага аъзо бўлган 116-давлатга айланди.
40views0replies
0

Комментарии