Жорий йилнинг 9 сентабр куни Самарқандда Беруний кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
UzNews.uz мухбири воқеа жойига бориб, ҳозирда 1974 йилда қурилган 9 қаватли 86-уй турар жой биносининг учдан бир қисмини бузиш ишлари бошланганини аниқлади.
Учта йўлак, яъни 48 хонадоннинг аҳолиси вақтинчалик бошқа жойга кўчирилди. Уларнинг бир қисми қариндошларининг яшаш хонадонига, яна бир қисми ҳокимлик балансидаги кўп қаватли уйга кўчирилган.
Бузиладиган бинонинг бир қисми ўрнига янгисини қуриш ваъда қилинмоқда.