Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқанддаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.
Маълумотга кўра, бугун, 9 сентябрь куни соат тахминан 17:30 ларда Самарқанд шаҳри Беруний кўчасида жойлашган 86-уйнинг 3-қаватидаги хонадонлардан бирида чақнаши содир бўлган.
Чақнаш оқибатида, икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлмаган.
Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари чиқишган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.