Поиск
RUUZ

Происшествия

Россияда қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Қаровсиз болалар Россиянинг Санкт-Петербург, Москва, Новосибирск ва Қозон шаҳарларидан Ўзбекистонга олиб келинган.

92views0replies
0

Болалар омбудсмани

Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ўзининг хорижий ҳамкасби - Россия Федерацияси Болалар омбудсмани М.Львова-Беловага юборган сўровида қаровсиз қолдирилган вояга етмаган болаларни ҳозирда Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилаётганлиги, Ўзбекистон масъул идоралари (ИИВ, ТИВ) томонидан болаларни ватанга қайтарилгунга қадар, уларни ҳозирда РФда яшаб турган ҳудудларидаги болалар муассасаларида вақтинча жойлаштирилишида тезкор амалий ёрдам сўраган.
Ўзбекистон Болалар омбудсмани сўровига кўра, РФ Болалар омбудсманининг тезкор чоралари натижасида мазкур масалада зарур кўмак кўрсатилди ва улар жойлашган ҳудудларда болалар учун қулай ва муносиб шарт-шароит таъминланди.
Кеча, 25 август куни 9 нафар бола, бундан аввал 22 нафар бола (13 нафари - Санкт-Петербург шаҳридан, 9 нафари - Москва шаҳридан, 8 нафари - Новосибирск шаҳридан, 1 нафари - Қозон шаҳридан олиб келинган) ИИВ вакиллари томонидан Ўзбекистонга қайтарилди.
92views0replies
0

Комментарии