• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 20 июня 2024

Жиззахдаги боғчада тарбиячиси болаларни бирма-бир калтаклади — видео

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

20 июня 2024
458
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Жиззахдаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 20 июнь куни Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани 16-ДМТТда содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ҳолат ўрганилган.

Аниқланишича, тасвирда акс этган кўнгилсиз ҳодиса ташкилот тарбиячиси томонидан содир этилган. ДМТТ тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, 2024 йил 19 июнь санасидан эътиборан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Хизмат текширув ишлари давом эттирилмоқда.

20 июня 2024
458
0