Коррупция ва уюшган жиноятчиликни ўрганиш маркази 70 дан ортиқ мамлакат журналистлари билан биргаликда ўз мамлакатларида турли жиноятларда айбланаётган Дубайдаги мулк эгалари ҳақида Dubai Unlocked нашрида чоп этди.
Текширув Дубайдаги кўчмас мулк ҳақидаги кўплаб маълумотларнинг сизиб чиқишига асосланади. 2020-2022 йилларда содир бўлган ҳолатлар юз минглаб кўчмас мулк эгалари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Маълумотларга кўра, рўйхатда собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодиров ҳам мавжуд. 2018 йилнинг март ойидан бошлаб у товламачилик ва фирибгарликда гумонланиб, Ўзбекистон ИИВ томонидан қидирувга берилган.
Журналистларга кўра, Алишер Қодиров тўртта Marina Plaza офисига эгалик қилади. 1,9 миллион доллардан 2 миллион долларгача бўлган мулкнинг умумий қиймати 7,9 миллион долларга баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, собиқ бош прокурорнинг ўзи 2019 йил июнь ойида солиқ тўлашдан бўйин товлаш, тергов ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш ва порахўрлик айби билан 10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.