Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада 20 ёшли сохта Миллий гвардия ходими ушланди

У Қўриқлаш бошқармасининг дала кийимида банк биноси ичида юриб, ўзини ходим сифатида таништирган.

129views0replies
0

Жорий йилнинг 2 апрель куни соат 09:30 атрофида Марғилон шаҳрида жойлашган Бизнесни ривожлантириш банкида Қўриқлаш бошқармасининг дала кийимида банк биноси ичида юрган нотаниш шахс аниқланган. Сохта ходим шу ерда хизмат вазифасини ўтаётган Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган. 
Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида, ўзини Қўриқлаш хизмати ходимиман деб юрган ушбу шахс, аслида Марғилон шаҳар Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи 20 ёшли фуқаро Ш. Х. эканлиги аниқланган.
"Ушбу фуқаро Марғилон шаҳар ИИБ масъул ходимларига топширилиб, ҳарбий кийим-кечаклари ва бошқа анжомлари олиб қўйилди",- дейилади хабарда. 
129views0replies
0

Комментарии