Поиск
RUUZ

Общество

Дониёр Комилов компанияси Чиноз нефтни қайта ишлаш заводини сотиб олди

Аввалроқ UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини сотиб олган Petroleum Technology Group Чиноз нефтни қайта ишлаш заводининг эгасига айланди.

129views0replies
0

“Ўзбекнефтгаз”

Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра, Дониёр Комиловнинг Petroleum Technology Group компанияси "Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖни сотиб олган.
Petroleum Technology Group заводни қанчага ва қачон сотиб олгани ҳақида маълумот йўқ. Илгари Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи “Ўзбекнефтгаз” компаниясига қарашли эди.
Эслатиб ўтамиз, Чиноз нефтни қайта ишлаш заводини хусусийлаштириш жараёни 2022 йил август ойида бошланган эди.
2016 йилда ташкил этилган "Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖ Тошкент вилоятида жойлашган. Корхонада йилига 117 минг тонна нефт қайта ишланиб, бензин, керосин, мазут, дизел ёқилғиси ва мойлаш мойлари ишлаб чиқарилади.
Собиқ ташқи ишлар вазири, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комиловнинг ўғли Дониёр Комиловнинг ширкати Ўзбекистондаги энг йирик ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи UNG Petro'ни сотиб олгани ҳақида аввал хабар берган эдик
129views0replies
0

Комментарии