Поиск
RUUZ

Общество

АҚШга Мексика орқали бормоқчи бўлган 74 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

"Фақат пул сарфлаб, сарфлаб қайтдик. Бу шунчаки реклама. Касаллик орттириб қайтасиз", - дейди фуқаролардан бири.

805views0replies
0

Узрепорт

Кеча, 3 март куни эрта тонгда АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 74 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда УзРепорт ТВда маълум қилинди.
Маълум қилинишича, уларнинг кўпчилиги Мексика орқали Америкага ўтишган. Шунингдек, бир қанча бошқа давлатлар орқали борган фуқаролар ҳам бор. Улар АҚШ ҳудудига киргунича турли қийинчиликларга дуч келишган. 
Ана шундай йўллар билан АҚШга борган ўзбекистонлик ўз бошидан ўтган қийинчиликларини сўзлаб берди:
"Багажимни йўқотиб, тўсатдан Мадридга учганман. Ушбу шаҳарда билет йўқолиб қолиб, 14 кун давомида 400 та ўзбек Мадридда "хор бўлган". Шу ердан Туркияга депорт қилинганмиз. Кейинчалик Гватемалага бордик ва яна ҳаракат қилиб кўрдик. 2 марта чегарадан қайтарилиб, иммиграцион жойда 2 сутка ётганман. Венесуэла фуқаролари билан "пешком" 3 кун юрганмиз. У ерда ҳам қочдик, юрдик, ўликларни ҳам, ҳамма нарсани кўрдик. Маслаҳат бермайман, Америка шунчаки реклама.
10 минг АҚШ долларига яқин пулим кетди. Июлда уйимдан чиққан бўлсам, август ойида мен ушбу давлатга етиб бордим. Лекин ишлай олмадим. Пул сарфлаб, сарфлаб қайтдик. Бормоқчи бўлганларга маслаҳатим борманглар. Бу шунчаки реклама. Касаллик орттириб қайтасиз. Ҳаммаси ёлғон", - дея таъкидлади ватандошлардан бири.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 20 декабрида ҳам АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилган эди.
805views0replies
0

Комментарии