Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ғилдиракли трамвайлар қатновини йўлга қўйиш таклиф қилинмоқда

Хитой компанияси ғилдиракли трамвайларни пойтахт транспорт тизимига киритишни таклиф қилди.

154views0replies
0

CCRC

Тошкент шаҳар ҳокимлигида, "Тошкент инвест" АЖ, Глобал экологик фонд (GEF), Хитойнинг CRRC Group компанияси, BMT TD ва Транспорт вазирлиги вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда жамоат транспортини оптималлаштириш, яшил ёқилғида ҳаракатланувчи транспорт воситалари улушини кўпайтириш, микромобилликни кенгайтириш, йўловчиларга ҳам, ҳайдовчиларга ҳам қулайлик яратиш масалалари муҳокама қилинди.
CRRC Group компанияси вакиллари ўзлари ишлаб чиқараётган автомобиллар ҳақида сўзлаб беришди. Жумладан, ғилдиракли трамвайларнинг афзалликлари, қулайлиги, самарадорлиги ва сиғими ҳақида маълумот берилди. Компания уларни пойтахт транспорт тизимига интеграция қилишни таклиф қилди.
Шунингдек, "Тошкент шаҳрида кам углеродли транспортга инвестицияларни жалб қилишни кучайтириш" лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Лойиҳа GEF ва BMT Тараққиёт дастури кўмагида ишлаб чиқилган бўлиб, пойтахтнинг энг гавжум кўчаларидан бири Шота Руставели кўчаси бўйлаб яшил транспорт йўлагини яратишга қаратилган тажриба ҳисобланади.
Томонлар биргаликдаги иш ва муҳокамаларни давом эттиришга келишиб олдилар.
154views0replies
0

Комментарии