• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 7 декабря 2023

Тошкентда пиёдани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчиси қамалди

51 ёшли пиёда йўловчи автобус уриб кетиши оқибатида вафот этганди. Мазкур иш судда кўрилди.

454
0
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ

Жорий йилнинг июль ойида Яккасарой туманида 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Yutong автобусини бошқариб кетаётиб, пиёда 1972 йилда туғилган Ғ.К.ни уриб юборганди. Натижада, пиёда вафот этганди.

UzNews.uz'га маълум бўлишича, ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида кўриб чиқилди.

Аниқланишича, ҳайдовчи А.Д. чап тизмага ўтаётганда орқани кўрсатувчи чап ойнага қараб, 2−3 сония тўғри йўлга қарамасдан чалғиб қолган. Шу вақт йўлдан ўтаётганда қатнов қисмида белидан тушиб қолган рациясини олиш учун ўтаётган Ғ.К.ни уриб юборган.

Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга 2 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

454
0