• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 26 ноября 2023

Андижондаги конда 46 ёшли эркак тош босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди.

317
0
UzNews.uz

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га хабар қилишича, ҳодиса кеча, 25 ноябрь куни соат 10:00 ларда Булоқбоши тумани “Қақир” МФЙ ҳудудида жойлашган “Муҳаммад Тош кони” МЧЖга тегишли конда содир бўлган.

“Қақир” МФЙ Бинафша кўчасида яшовчи 46 ёшли С.А.ни кондаги тош чиқариш ишлари вақтида эҳтиётсизлик оқибатида тош босиб қолган. Ҳодиса оқибатида, С.А. воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, марҳум оилали, икки нафар фарзанднинг отаси бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

317
0