Поиск
RUUZ

Общество

"Panorama Airways" авиакомпанияси Тошкент — Мадина — Тошкент йўналиши бўйича парвозларни бекор қилди

5P-363 рейсининг 246 нафар йўловчиси 12 соат кутишдан сўнг меҳмонхоналарга жойлаштирилди.

2265views0replies
0

Uzbekistan Airports

Аввалроқ Тошкентдан Мадинага учган самолёт икки соат учиб, техник сабабларга кўра 377 йўловчиси билан ортга қайтишга мажбур бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Uzbekistan Airports Матбуот хизматининг хабар беришича "Panorama Airways" авиакомпанияси Тошкент — Мадина — Тошкент йўналиши бўйича бир нечта рейсларни вақтинча бекор қилди.
Хусусан, жорий йил 9 ноябрдаги 5P-361/362 va 5P-363/364 рейслари бекор қилинди.
"Айни дамда маҳаллий авиаташувчининг 5P-363 рейсини амалга ошираётган самолёт техник сабабларга кўра Мадина аэропортида турибди. Тошкентдан парвоз аввалига кечиктирилган эди, бироқ эрталабдан у авиакомпания томонидан расман бекор қилинган", - дейилади хабарда.
Ушбу рейснинг 246 нафар йўловчиси Тошкент аэропортида 12 соат кутишдан сўнг "Panorama Airways" вакиллари томонидан меҳмонхоналарга жойлаштирилди.
Ушбу рейсларнинг жўнаб кетиши ҳақида маълумот олиш учун "Panorama Airways" вакилларига мурожаат қилиш тавсия этилади.
2265views0replies
0

Комментарии