• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 29 января 2021

Жазони ижро этиш муассасалари ходимлари боди-камералар билан таъминланади

Шунингдек, маҳкумларнинг қариндошлари билан бўлиб ўтадиган учрашувлари видеоконференцалоқа режимида онлайн тарзда ўтказилади.

1151
0
aoka.uz

Жазони ижро этиш муассасалари ходимлари боди-камералар билан таъминланади. Бу ҳақда АОКАда ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.  

Қайд этилишича, жазони ижро этиш тизимига IT-технологияларни жорий этиш, жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ва уларнинг оила аъзоларига қулайлик яратиш мақсадида:

– маҳкумларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан бўлиб ўтадиган учрашувлари видеоконференцалоқа режимида онлайн тарзда ўтказилади. Масофали видео-учрашув жараёнида маҳкумнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан мулоқотлари тўғридан-тўғри трансляция орқали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида барча жазони ижро этиш муассасалари оптик толали алоқа каналлари билан таъминланди;

– жазони ижро этиш ходимлари шахсий видеорегистратор (36 комплект боди-камера) билан хизмат ўташлари жорий қилинади.

Тизимдаги 25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизимида 22 мингдан ортиқ, шундан 7 мингдан ортиғи манзил колонияда, 14 мингдан ортиқ маҳкумлар ёпиқ турдаги колонияларда жазо муддатини ўтамоқда.

1151
0