Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон қамоқхоналаридаги маҳкумлар сони маълум қилинди

Айни вақтда Ўзбекистонда жами 18 та ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасалари мавжуд.

1001views0replies
0

UzNews.uz

Бугунги кунда Ўзбекистонда 54 та жазони ижро этиш муассасалари мавжуд бўлиб, шундан 18 таси ёпиқ турдаги, 25 таси манзил колония ва 11 таси тергов ҳибсхонлари ҳисобланади. 
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган фракциялараро амалий мулоқотига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилишда қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, жазони ижро этиш тизимида 22 мингдан ортиқ, шундан 7 мингдан ортиғи манзил колонияда, 14 мингдан ортиқ маҳкумлар ёпиқ турдаги колонияларда жазо муддатини ўтамоқда.
Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни сақлаш шароитларининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда қийноқ ва жисмоний тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тизимдаги 54 та жазони ижро этиш муассасалари 3 280 дона замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозлангани ҳам таъкидланди. 
Маълум қилинишича, шундан, 2 203 таси жазони ижро этиш муассасаси яшаш саҳнига, 432 таси ишлаб чиқариш саҳнига, 645 таси ташқи маъмурий ҳудудга ўрнатилган.
Маълумот ўрнида келтирилишича, 2020 йил 1 август ҳолатига кўра, АҚШда ҳар юз минг одамдан 639 нафари, Россияда 340 нафари, Туркияда 335 нафари, Беларусда 343 нафари, Ўзбекистонда 68 нафари жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтамоқда.
Шунингдек, тадбирда Мурожаатномада давлат раҳбари томонидан бу соҳада 25 та манзил-колониялар босқичма-босқич қисқартирилиши, биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахсга берилган жазо енгилроғи билан алмаштирилганда тўғридан-тўғри пробация назоратига олиниши ҳамда жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколати жазони ижро этиш муассасаларидан янги ташкил этиладиган инсонпарварлик комиссияларига ўтказилиши бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан фикр ва мулоҳазарлар билдирилди.
2020 йилнинг августида, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизимидаги маҳкумлар сони 22,9 минг нафарни ташкил этиб, ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 67 нафар шахс тўғри келишини илк марта маълум қилганди.
1001views0replies
0

Изоҳлар