Поиск
RUUZ

Общество

“Сингапурский”да 500 га яқин талаба курсдан қолдиргани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди — видео

Аввалроқ, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида 500 нафардан ошиқ талаба курсдан-курсга ўтишларида муаммолар юзага келаётгани юзасидан хабар тарқалди.

444views0replies
0

Олийгоҳ ректорининг ёзишича, институтда талабаларнинг ўқув жараёнлари давомида Буюк Британия университетлари таълим дастурлари асосида тасдиқланган “Академик низом талаблари”га тўлиқ риоя этган ҳолда ўқишлари талаб этилади.
Мазкур таълим тизимига кўра талабага фанни ўзлаштириш учун жами 4 маротаба имконият берилади. Ушбу имкониятлардан сўнг ҳам талаба фанни ўзлаштира олмаса, талабалар сафидан четлаштирилиши белгиланган.
Видеода 600 нафардан ортиқ эканлиги айтилган талабалар Sanderlend университети таълим дастури асосида TSMRI'да бакалавр босқичида таҳсил олаётган "Академик низом талаблари"га риоя этмаган талабалар ҳисобланади.
2022-2023 ўқув йилида Буюк Британиянинг Sanderlend университети таълим дастури асосида 2313 нафар талаба таҳсил олган бўлиб, шундан 532 нафари академик низом талабларини қўпол равишда бузган  (курс ишларида меъёрдан кўп плагиат қайд этилиши — “plagiarism”  ҳамда кўчирмакашлик қилиш ёки шпаргалкалардан фойдаланиш ҳолати – “cheating”).

"Ушбу масала бўйича Sanderlend университети академик кенгаши томонидан ҳар бир талаба ҳолатига индивидуал ёндашган ҳолда пухта ўрганиб чиқилади ва академик ҳуқуқбузарлиги таҳлил қилинади. Ҳозирда ҳамкор университетлар томонидан олиб борилаётган ўрганиш натижалари тўғрисида бир неча кун ичида талабаларга маълум қилинади.
Талабаларнинг статуслари (фанни ўзлаштирганлик ҳолати) аниқ бўлгунга қадар, вақт йўқотмаслик мақсадида мазкур талабалар учун алоҳида гуруҳлар ташкил этилиб, улар тегишли фанларга йўналтирилди. Ҳозирда талабалар ўқув жараёнларида иштирок этишмоқда", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, институтда бир йиллик ўқув шартнома тўлови 32 млн 256 минг сўмни ташкил этади. Қайта ўзлаштиришга қолган талаба фақатгина қайта ўқиётган фани учун тўловни амалга оширади.
444views0replies
0

Комментарии