Аввалроқ, Ўзбекистонда 28 сентябрдан ота-оналар ва васийларнинг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш йўлга қўйилгани ҳақида хабар бергандик.
ССВ хабарига кўра, 5 октябрь ҳолатига республикада 87 710 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer билан ихтиёрий равишда эмланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга жами 1,2 млн доза Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинган бўлиб, 5 октябрь ҳолатига ушбу вакцинанинг 465 010 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилган.