Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болалар ҳам COVID-19'га қарши ихтиёрий эмланади

Ота-оналар ва васийларнинг розилиги асосида эмлаш ишлари амалга оширилади. Мазкур ёшдаги болалар қайси вакцина билан эмланиши маълум қилинди.

458views0replies
0

t.me/vaksinauzb

Эндиликда 12 ёшдан катта болалар COVID-19'га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланишига рухсат берилди, дея хабар берди ССВ.
Қайд этилишича, коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовларининг натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатди. 
Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилди.
Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан, Ўзбекистонда ота-оналар ва васийларнинг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш имконияти мавжуд. 
Бунда мазкур ёшдаги болалар шифокор кўригидан ўтгач, коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланишлари мумкин.
458views0replies
0

Изоҳлар