Поиск
RUUZ

Общество

“Уммон” гуруҳи собиқ аъзоси Зоҳид Ризқиевга суд ҳукми ўқилди

Ўтган йили Зоҳид бошқарувидаги машина ЙТҲга учраши сабаб бир киши ҳалок бўлганди. Мазкур ишга доир суд иши якунланди.

1410views0replies
0

UzNews.uz

“Уммон” гуруҳи хонандаси Зоҳид Ризқиевга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Юнусобод туман судининг ҳукмига кўра, Рисқиев ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. З.Рисқиевга нисбатан ЖКнинг 72-моддасини (шартли ҳукм қилиш) қўллаб ва тайинланган жазони шартли деб ҳисоблаб, 2 йил синов муддати белгиланди.
Қайд этилишича, cобиқ хонандага жазо тайинлашда унинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлиги, жабрланувчининг қонуний вакили ва жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлиги, уларнинг судланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб берган фикри, судланувчининг соғлиғи оғир аҳволда эканлиги инобатга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 29 сентябрь куни Тошентда Ummon гуруҳи собиқ аъзоси Зоҳид бошқарувидаги машина аянчли ЙТҲга учраганди. Натижада, машинада бўлган бир йўловчи воқеа жойида вафот этганди.
1410views0replies
0

Комментарии