Нарзулло Обломурадов Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Институт Матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, и.ф.н., доцент Нарзулло Обломурадов бошқа ишга ўтиши муносабати билан табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган эди.
Шунингдек, у 2021 йилда ўтказилган Президентлик сайловида Экологик партиядан номзод сифатида қатнашган.