Излаш
RUUZ

Сиёсат

Экопартия Ўзбекистон президентлиги сайловидаги ўз номзодини тақдим қилди

Экопартия президентлик сайловидаги илк номзодини кўрсатди.

1202views0replies
0

ecouz.uz

Ўзбекистон Экологик партияси Ўзбекистон президентлиги сайловидаги ўз номзодини маълум қилди. Бу ҳақда партия Матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу сайловда илк бор иштирок этаётган Экопартия томонидан партия Марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулла Обломуродов номзод сифатида қатнашади. 
Шу билан бирга, партиянинг сайловолди платформасидан қуйидаги асосий йўналишлар ўрин олган:
— Экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш;
— Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитлар яратиш;
— Иқлим ўзгаришларига мослашиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи ҳудудини янада ривожлантириш;
— Давлат ва жамият бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;
— Соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданий-маърифий соҳаларни янада ривожлантириш;
— Ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Маълумот учун, Экопартия 2021 йилги Ўзбекистон президенти сайловида биринчи бўлиб ўз номзодини кўрсатди. Ўзбекистон президентлиги учун сайлов 24 октябрь куни ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, 2008 йилда тузилган Экологик ҳаракат 2019 йилда Экологик партияга айланганди.
1202views0replies
0

Изоҳлар