Поиск
RUUZ

Общество

Блогер Абдуқодир Мўминов судининг санаси маълум бўлди

Мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга 900 млн сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.

577views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 22 февраль куни блогер Абдуқодир Мўминов фирибгарлик ва товламачиликда гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
ЖКнинг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б”, “в” бандлари, 4-қисми “а” банди, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми ва 28,211-моддаси (пора беришда иштирокчилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Абдуқодир Мўминовга оид жиноят иши ЖИБ Миробод туман судининг иш юритувига келиб тушган бўлиб, уни кўриб чиқиш бўйича суд жараёни жорий йилнинг 25 июль куни соат 15:00 да бошланиши белгиланди, дея хабар бермоқда Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси С. Содиқов раислигида кўриб чиқилади.
Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 903 421 567,5 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган.
577views0replies
0

Комментарии