Аввалроқ, Қашқадарёда 28 ёшли аёлнинг жасади ҳаммомдан топилганлиги ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Маълум қилинишича, аёл Касби туманининг "Тинчлик" маҳалласидан "Қамаши" маҳалласига турмушга чиққан. Оилавий келишмовчиликлар сабаб 3 нафар фарзанди билан ўзининг маҳалласига қайтиб, ижарада яшаб келган.
2022 йилнинг 7 декабрь куни ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнида эркак ўша куни ўзининг маст эканлигини сабаб қилиб кўрсатиб, ўзини оқламоқчи бўлган.
Суд ҳукмига кўра, аёлини ўлдирган судланувчига нисбатан 11 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.