Поиск
RUUZ

Общество

Наманганда реклама баннери фундаментидан ўпирилиб, 26 ёшли йигитни босиб қолди — видео

Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.

620views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда баннер тупроққа ўрнатилгани учун қулаб тушиб, бир фуқарони босиб қолгани акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов расмий маълум берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг1 май куни Наманган шаҳрида юз берган. Аниқланишича, реклама баннери фундаментидан ўпирилиб, ерга тушиши оқибатида бир нафар 1997 йилда туғилган эркак тан жароҳати олган ва воқеа жойида ҳушини йўқотган.
Шундан сўнг, ён атрофда бўлган фуқароларнинг кўмагида жабрланган шахс дарҳол шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
620views0replies
0

Комментарии