• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 марта 2023

Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилган шахслар жавобгарликка тортилади

Тегишли қонун президент томонидан имзоланди.

28 марта 2023
387
0
UzNews.uz

Сенаторлар "Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этиш тўғрисида"ги қонунни маъқуллангани ҳақида хабар берган эдик.

Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги тегишли қонунни имзолади, дея хабар бермоқда ЎзА.

Қонун билан МЖтК янги 197-7-модда билан тўлдирилиб, унда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилган фуқароларга – 1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача (БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача), мансабдор шахсларга эса 2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача (7 баравардан 10 бараваргача) жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ тарзидаги жазо белгиланди.

28 марта 2023
387
0