Поиск
RUUZ

Общество

Аҳолидан маданий бойликларни сотиб олиш тартиби белгиланди

Ўзбекистонликлар қимматбаҳо санъат асарларини сотишлари мумкин бўлган махсус веб-сайт ишга туширилди.

191views0replies
0

Маданий мерос агентлиги

Ўтган йилнинг май ойида Музейлар халқдан маданий бойликларни сотиб олишни бошлаши ва «Миллий меросга менинг ҳиссам» акцияси ҳар йили ўтказилиши ҳамда унинг доирасида музейлар аҳолидан қимматбаҳо санъат асарларини харид қилишлари мумкин бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
Президентнинг 2022 йил 27 майдаги ПҚ-261-сонли қарорига асосан аҳолидан маданий бойликларни харид қилиш жараёнини рақамлаштириш белгиланган эди.
«Маданий мерос агентлиги томонидан Milliyboylik.uz тизими (веб-сайти) ишга тушганлиги ҳамда ушбу веб-сайт орқали маданий бойликларни топшириш мумкинлигини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
191views0replies
0

Комментарии