• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 13 февраля 2023

Ўзгидромет 9 та вилоятда сел-сув тошқини кузатилишидан огоҳлантирди

Синоптиклар 14-18 февраль кунлари Ўзбекистонда кузатилиши мумкин бўлган сел-сув тошқини ҳақида маълумот берди.

266
0
ФВВ

Жорий йилнинг 14-18 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 14-16 февралда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.

Шу йилнинг 14-18 февраль кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

— Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

— Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

— Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пояриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

— Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

— Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

— Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

— Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

— Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

— Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.

266
0