Поиск
RUUZ

Общество

Uzbekistan Airways Милан ва Парижга авиақатновларни тикламоқда

Парвозлар ҳафтада икки марта – сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

100views0replies
0

UzNews.uz

Uzbekistan Airways жорий йил 28 мартдан бошлаб Тошкент–Милан–Тошкент ва 31 мартдан Тошкент–Париж–Тошкент йўналишида авиақатновларни амалга оширишни бошлайди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airways матбуот хизмати.
Унга кўра, парвозлар ҳафтада икки марта – сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Тошкент–Милан йўналишида авиачипталар 4 391 000 сўмдан, Тошкент–Милан–Тошкент йўналишида эса 6 084 752 сўмдан бошланади. Тошкент–Париж йўналишида авиачипталар 4 317 000 сўмдан, Тошкент– Париж –Тошкент йўналишида еса 6 337 975 сўмдан бошланади.
Aвиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан 3% чегирма билан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.
100views0replies
0

Комментарии