ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 16 декабрь куни соат 06:30 ларда Олмазор тумани Тошкент халқа автомобиль йўли Замона тўйхонаси қаршисида 1983 йилда туғилган У.У. бошқарувидаги Gazel ва 1995 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги Damas иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
![](https://api.uznews.uz/storage/uploads/posts/temporary/4nFoHbcaFofRfjyPYvEi.png)
Йўл транспорт ҳодисаcи натижасида, Damas ҳайдовчиси А.Э. тан жароҳат олган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.