Поиск
RUUZ

Общество

Электр энергиясидаги узилишлар сабаби айтилди

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев бугун АОКА бўлиб ўтган матбуот анжуманида электр энергиясидаги узилишларнинг сабабини айтди.

223views0replies
0

Ҳудудий электр тармоқлари

Бугун, 16 ноябрь куни АОКАда истеъмолчиларни куз-қиш мавсумида энергия ресурслари билан тўлақонли таъминлаш ва бу борадаги муаммолар, олдинда турган долзарб вазифалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев электр энергиясидаги узилишларнинг сабабини айтди.
"Электр энергиясидаги узилишларнинг сабаби — ускуналарнинг эскирганлиги ёки етарли эмаслигида эмас. Балки станцияларимизда электр ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслигида. Масалан, Ўзбекистондаги мавжуд электрнинг 90 фоизи иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади. Бунинг қарийб 85 фоизи табиий газ воситасида.
Масалан, 2016 йилгача Ўзбекистонда битта замонавий буғ-газ иссиқлик станцияси қурилган — 2012 йилда Навоий иссиқлик электр станциясида. Аммо 2016 йилдан кейин Навоийда битта, Таллимаржонда иккита, Тўрақўрғон электр станциясида иккита, Тахиатош электр станциясида иккита ва Тошкент электр станциясида битта буғ-газ қурилмаси барпо этилди. Буларнинг барчаси давлат инвестицияси ҳисобидан қурилди", — деди Ш.Хўжаев.
223views0replies
0

Комментарии