• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 28 октября 2022

Гордон Ўзбекистонда Эрон дронлари ишлаб чиқарилиши ҳақида айтганида хато қилганини тан олди — видео

Украина журналисти Эрон дронлари ишлаб чиқариш тўғрисида маълумот беришда хато қилганини тан олди.

639
0
Иллюстрация / ТАСС

Аввалроқ, 26 октябрь куни украиналик журналист Дмитрий Гордон исроиллик тадбиркор Леонид Невзлин билан суҳбатда Ўзбекистонда Эрон дронлари йиғилаётгани ҳақида айтганди. 

Шундан сўнг, Мудофаа саноати давлат қўмитаси бу маълумотга муносабат билдирган ҳолда, Ўзбекистон Эрон билан ҳамкорликда қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқармаган ва ишлаб чиқармаётганини таъкидлади

Дмитрий Гордоннинг Ўзбекистонда Эрон дронлари ишлаб чиқарилиши ҳақидаги маълумоти ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди, шундан сўнг украиналик журналист ўз хатосини тан олди.

"Аслида мен Ўзбекистонни эмас, Тожикистонни назарда тутгандим. Фақат тилимдан Ўзбекистон сўзи чиқиб кетди. Ўзбекистонда чиндан ҳам дронлар ишлаб чиқариладиган завод борлиги маълум, аммо у Эрон билан қандайдир алоқадорлиги маълум эмас", - деди Дмитрий Гордон.

Украина журналисти ўзбек халқига узр сўраб, уларнинг меҳмондўстлиги ва самимийликларини қайд этди.

639
0