Поиск
RUUZ

Назначения

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес раиси лавозимидан озод этилди

Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига Аманбай Тлеубаевич Оринбаевнинг номзодини кўриб чиқишни таклиф қилди.

529views0replies
0

Сенат

Бугун, 26 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камаловнинг бетоблиги сабабли ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилиб, Мурат Камаловнинг ваколат муддатини олдиндан тўхтатиш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига тавсия этилган Аманбай Тлеубаевич Оринбаевнинг номзодини кўриб чиқишни сўради.
Маълумот учун, Мурат Камалов 2020 йилнинг октябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига сайланганди
529views0replies
0

Комментарии