• 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 19 августа 2022

Тошкентда ўқувчи қизларга тегажоғлик қилган мактаб психологига ҳукм ўқилди

Aйбланувчига 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

922
0
sud.uz

Жорий йилнинг 19 август куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди 3 ва 5-синф ўқувчиларига тегажоғлик қилган мактаб психологига ҳукм чиқарди, деб хабар берди Nemolchi.uz лойиҳаси.

1963 йилда туғилган A.Г ЖКнинг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Aйбланувчига 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида 158-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг ота-оналари мактаб психологи ўқувчи қизларга тегажоғлик қилганликда айблаган эди. Натижада A.Э. ишдан бўшатилиб, руҳий касалликлар шифохонасига кўрикдан ўтказиш учун жойлаштирилгани маълум бўлган эди.

922
0