Поиск
RUUZ

Общество

Тўрақўрғон ИЭС иш фаолиятини қайта тиклади

Энергетика вазирлиги Намангандаги иссиқлик электр станцияси фавқулодда тўхтатилиши тафсилотларини маълум қилди.

39views0replies
0

Энерегетика вазирлиги

Аввалроқ, Наманган вилоятидаги "Ўзтрансгаз" АЖга қарашли магистрал газ қувури ўтган ер майдонида номаълум шахслар томонидан келишмасдан ерни қазиш ишлари олиб борилганлиги натижасида Тўрақўрғон электр станциясида мажбурий авария тўхтатилгани ҳақида хабар бергандик.
Энергетика вазирлигининг хабарига кўра, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясига табиий газ етказиб берувчи магистрал газ қувурида юзага келган носозлик бартараф этилиб, стансияга газ етказиб берилиши қайта тикланди.
"Соат 18:33 да 1-сон энергоблок тармоққа уланиб электр энергиясини узатишни бошлади. Стансия соат 19:30 дан тўлиқ қувватда ишлай бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, йўқотилган қувватни тиклаш учун Тошкент, Янги Ангрен, Сирдарё ИЭСлари ҳамда Чорвоқ гидроэлектр станциясидаги захира энергоблоклар ишга туширилган", - дейилади хабарда.
39views0replies
0

Комментарии