Сўнгги 6 кун ичида Мактабгача таълим тизимида 3 та ўлим ҳолати қайд этилди. Учала боланинг ота-онаси ҳам боланинг касаллик турларини билиб туриб тиббиёт варақасини бола соғломлиги ҳақида МТТ тақдим этган. Бу ҳақда АОКА Мактабгача таълим вазирлиги Матбуот котиби иштирокидаги брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, бундай ҳолатларни олдини олиш юзасидан МТВ томонидан педагог тарбиячиларни ҳам биринчи тиббий ёрдам бериш учун махсус дастур ишлаб чиқилмоқда.
2021-2022 йиллар мобайнида МТТ фаолиятини ўрганиш натижасида бир қатор камчиликлар аниқланган.
Туман соғлиқни сақлаш бўлимлари ва бириктирилган поликлиникалар билан ҳамкорликда фаолият ташкил этиш ва тадбирларни олиб борилиши йўлга кўйилмаган.
Шунингдек, поликлиника ва мактабгача таълим ташкилотлари, мактабгача таълим туман бўлимлари ва туман тиббиёт бирлашмалари ўртасида узвийлик йўқлиги сабабли, мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилинганда болаларнинг саломатлик ҳолати тўғрисида тўлиқ маълумот олишнинг имкони бўлмаяпти.