Миллий Гвардия Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 1 июль куни Яккасарой туманидаги "Усмон бин Маъзун" масжидига Жума намозига келаётган фуқароларнинг ёнида бўлган буюмлари текширилган вақтда 1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Р.М.нинг қўлида бўлган қора рангли "барсетка"сининг ичида "тўқ яшил" рангдаги пневматик қурол ва овоз сўндиргич борлиги аниқланган.
Бундан ташқари унга тегишли бўлган Instagram ижтимоий тармоғида тақиқланган турли видео материалларни жойлаш орқали, ўзининг обуначиларига ҳавола қилиб келганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд техник ва адабиётшунослик экспертизаларига тақдим қилиш чоралари кўрилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.