Поиск
RUUZ

Общество

Қорақалпоғистонда IT танлови ғолибларига "пилот" (удлинитель) совға қилинди

IT-bilimdoni танловининг туман босқичи ғолибларига "пилот", клавиатура каби совғалар берилгани интернетда танқидларга учрамоқда.

167views0replies
0

Чимбой тумани ҳокимлиги

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида IT танлови ғолибига "пилот" (удлинитель) совға қилингани ва бу кулгига олингани ҳақида хабарлар тарқалди. 
Чимбой тумани ҳокимлиги мазкур мусобақа ўтказилган ҳақида хабар берган. Аммо, кейинроқ мазкур постни ўчириб ташлаган.
Ҳокимлик берган маълумотга кўра, туманда ёшлар ойлиги доирасида 15—25 ёшли иштирокчилар орасида IT-bilimdoni танловининг туман босқичи ўтказилган. Унда 60 нафардан зиёд ёшлар иштирок этган.
Аммо, интернетда ғолибга "пилот" совға қилингани танқидга олинганидан сўнг, хабарни ўчириб ташлаган.
Ҳокимликнинг хабарга илова қилган суратлардаги сертификатлардан ушбу танловни Ёшлар ишлари агентлиги ва IТ парк ташкил қилгани ҳамда танлов ғолиб ва совриндорларига сертификат, "пилот", клавиатура ва компьютер сумкаси берилганини кўриш мумкин.
167views0replies
0

Комментарии