Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда "IT-Park University" фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади

Битирувчиларга ОТМ тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

742views0replies
0

president.uz

Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги ахборот технологиялари соҳалари бўйича кадрлар тайёрловчи нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
Вазирлир маҳкамасининг 2019 йил 10 январдаги қарори билан университетда таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Университетда таълим жараёни кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.
Университетда ўқитиш ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда масофавий таълим шаклида олиб борилади, шунингдек, "Таълим тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ бошқа таълим шаклларида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университет томонидан белгиланган намунадаги диплом берилади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистонда “IT-парк” университети ташкил этилиши ва Шавкат Мирзиёев ушбу IT Park'га ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
742views0replies
0

Комментарии