Аввалроқ, Қашқадарёда 8-синф ўқувчи қиз фарзандли бўлгани, аммо жиноят иши томонларнинг вояга етмаганлиги сабаб тугатиб юборилгани ҳақида хабар бергандик. С.С. ва онасининг айтишича, туғилган боланинг отаси қўшни уйда яшовчи амманинг ўғли бўлган.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат бўйича Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2020 йил 6 март куни Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Тергов давомида, Н.Ш ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаганлиги сабабли, ЖПКнинг 84-моддасини 1-қисми 7-бандига кўра айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб, жиноят ишини ҳаракатдан тугатилган.